Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён «Пахтакор» клубидаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаган эди.

Ушбу баёнотга мос тарзда «Пахтакор» асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим этди.

Клуб бош мураббийи йилига 350 минг евро ишлаб топса, футболчилар ичида энг кўп даромадни швейцариялик легионер Эрен Дердийок топади — йилига 1 млн 300 минг евро. Ўйинчиларнинг аксарияти йилига 153 млн сўм маош олади.

Бундан ташқари, уларга ўйиндаги иштирокига қараб мукофот пули ҳам берилади. Жумладан, ҳимоячи Егор Кримец бир йил давомида 4 млрд сўмдан кўпроқ мукофот пули олган.

Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати

«Кўрсатилган тўловларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади», — дейилади хабарда.