«Пахтакор» футболчиларининг ойлиги ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади

«Пахтакор» ҳомийлари томонидан ажратилган 22 млрд сўм ҳисобидан клубнинг йиғилиб қолган қарздорликлари ёпилди. Эндиликда жамоанинг молиявий ҳисоботлари, футболчилар ишлаб топадиган маблағлар ва мукофот пуллари клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади.

Ўзбекистонда камондан отиш ривожлантирилади

Президент қарори билан мамлакатда камондан отиш ривожлантирилиб, оммалаштирилади. Тошкентда ҳар йили «Алпомиш ва Барчиной», Самарқандда — «Тўмарис кубоги» мусобақалари, Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хивада — «Туризм ва камондан ўқ отиш ҳафталиги» ўтказилади.

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.

Президент избосканлик тадбиркор аёлга «Меҳнат шуҳрати» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев Андижонлик тадбиркор аёл, Умида Усмоновани «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, унга «Микрокредитбанк» томонидан 5 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши бўйича топшириқ берилди. Президент тадбиркор аёл билан 17 июнь куни Урганжи маҳалласида учрашиб, уни мукофотлашини айтган эди.

Андижон иқтисодий комплексдаги 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилишини маълум қилди. «Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз», — дея қўшимча қилади президент.

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.

Андижонда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида «Ўзавтосаноат» компанияси фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказилиши режалаштираётган эди.

Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келинди (фото)

Саккиз ойлик иккита оқ шер боласи (Жонни ва Женни) Жанубий Африкадан Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Дунёда бундай шерларнинг сони 300 дан ошмайди.

«Бу қасддан уюштирилган» — раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари

Раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ушбу ҳолат «қасддан уюштирилганлигини» таъкидлади. «Видеода, тўғриси, менга нисбатан провокая бўлган. Бу ишдан кейин бўлган ҳолат», — дейди у.

Янги Андижон ва Андижон шаҳри ўртасида ер усти метроси қурилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида «Янги Андижон» тумани ташкил этилишини маълум қилди. «Янги Андижонда „Дамас“ бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз», — деди давлат раҳбари. Янги Андижон лойиҳасининг коммуникация тармоқларини қуришни бошлаш учун 100 млн доллар ажратилади.

Тошкентдан Грузияга авиақатновлар сони ортади

«Uzbekistan Airways» Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.

«Пахтакор» ўйинчилари ва клуб ходимларининг даромадлари бўйича маълумот берилди

«Пахтакор» футбол клуби асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим этди. Клуб бош мураббийи йилига 350 минг евро ишлаб топса, футболчилар ичида энг кўп даромадни швейцариялик легионер Эрен Дердийок топади — йилига 1 млн 300 минг евро.

Янги Андижон шаҳри қандай кўринишга эга бўлади? (фото)

Қурилишининг бошланишида президент иштирок этган Янги Андижон шаҳрида кам қаватли бинолар устунлик қилади, ҳовлиларида яшил майдонлар барпо этилади. Бўлажак шаҳарнинг чизма ва макетлари — «Газетa.uz» фоторепортажида.

Кондиционер остида доимий ўтириш қандай касалликларга олиб келади?

Ёз иссиғида кондиционер остида жон сақлайдиганлар ўз саломатликларига эътибор беришлари лозим. Кондиционердан қандай тўғри фойдаланиш кераклиги ва доимий равишда унинг остида ўтириш қайси касалликларга олиб келиши ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев маълумот берди.

«Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат» — президент «Андижон гуллар боғи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда Андижон туманидаги «Андижон гуллар боғи»ни бориб кўрди. «Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида рекордни янгилашди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза жами 10 та медални қўлга киритиб, рекорд ўрнатишди. Бунга қадар Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилмаган эди.