Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 785 336 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 665 025 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 028 271 нафарни, 3-босқич эмланганлар 92 040 нафарни ташкил қилди.

17 июнда Ўзбекистон бўйлаб 45 765 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 20 654 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 12 485, 3-босқич эмланганлар 12 626 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (330 399 доза), Наманган вилоятида (322 527 доза), Андижон вилоятида (318 979 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 385 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 17 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 219 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 101 018 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 717 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3484 нафар бемор даволанмоқда.