16 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ушбу йиғилишдан сўнг Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз телеграм-каналида пост қолдирди.

«Бугунги селекторда ҳам Президентимиз таълим сифатини яхшилаш учун асосий урғуни ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш зарурлигига қаратганлари, келгуси йиллардаги Давлат Бюджетини тасқидловчи баъзи депутатларимизни ҳам тўғри хулоса қилишга ундайди деб умид қиламиз…», — дейилади хабарда.

Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев Twitter тармоғида Шерзод Шерматовнинг мазкур пости акс этган сурат остига изоҳ ёзиб қолдирди. Ғаниев ушбу масала «депутатларга боғлиқ эмаслигини яхши билган» Шерматов вазиятдан фойдаланиб, «пиар» қилган дея таъкидлаган.