Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 695 058 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 623 764 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 002 919 нафарни, 3-босқич эмланганлар 68 375 нафарни ташкил қилди.

15 июнда Ўзбекистон бўйлаб 41 373 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 18 137 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 12 890, 3-босқич эмланганлар 10 346 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (321 690 доза), Наманган вилоятида (312 573 доза), Андижон вилоятида (311 864 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 350 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 15 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 463 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 342 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 100 328 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволанмоқда.