Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 653 685 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 605 627 доза, 2-босқичда эмланганлар 990 029 нафарни, 3-босқич эмланганлар 58 029 нафарни ташкил қилди.

14 июнда Ўзбекистон бўйлаб 43 991 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 19 042 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 282, 3-босқич эмланганлар 10 667 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (318 075 доза), Андижон вилоятида (308 629 доза), Наманган вилоятида (307 824 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 300 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 14 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 113 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 253 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 99 986 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 709 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3418 нафар бемор даволанмоқда.