Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Қахрамон Олимов 2020—2021 йиллар мобайнида мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиалида 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб «Мактабгача таълим», «Махсус педагогика (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика)», «Психология», «Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси» ва «Психология ва ижтимоий педагогика» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Филиалда ўқитиш грант ва шартнома асосида амалга оширилади, дейилади хабарда.