Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 303 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 13 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 813 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 317 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 99 733 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда.