Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган

«Газета.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди. Бухоро ва Наманган вилоятларида тест топшириқлари имтиҳондан олдин тарқалиб кетган.

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этган. Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган.

Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Андижонга боради

Президнет шу ҳафта олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 17−18 июнь кунлари Андижон вилоятига боради.

Раққосалар билан видео учун Сирдарё ҳокимлиги масъулларига ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилиши айтилди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги туман мутасаддиларига ресторандаги раққосалар билан видео учун ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилишини қайд этди. Уларга «жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги» эслатиб ўтилди.

Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантиришга $100 млн ажратади

Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.

Жомбойдаги мактабда синфхоналарни ўқувчилар таъмирлаётгани айтилмоқда (фото)

Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилингани айтилмоқда.

Тозалаш иншоотларидан таралаётган бадбўй ҳид туфайли 22 кишига нисбатан иш очилди

Тошкентда оқова сувларни тозалаш иншоотларига техник сувларни оқизиш ҳолати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Аввалроқ, айни шу сабаб Сергели туманида бадбўй ҳид таралаётгани ҳақида ёзган эдик. Бир қатор корхоналарнинг давлат экологик экспертизаси амал қилиш муддатини олдиндан тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида судга даъво аризаси киритилди.

2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади

Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж мавсумини хорижий зиёратчиларсиз, фақат маҳаллий аҳоли учун ташкил этилиши бўйича қарорни қабул қилди. Бу Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ. Ҳажга боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг навбати кейинги мавсум учун сақлаб қолиниши маълум қилинди.

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.

Интернетда тарқалган видео ортидан Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Ижтимоий тармоқларда раққосалар билан бирга видеоси тарқалган Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каттақўрғонлик солиқчи воқеаси: марҳумнинг яқинлари унга куч ишлатилганликгини айтмоқда. Шифокор эса марҳумнинг танасида жароҳат бўлмаганлигини айтмоқда

Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.

«Қоидабузарликни тўхтатиш учун виждонимни сотишга ҳам тайёрман». Адлия вазири — ЙТҲларни суратга олиш ҳақида

Адлия вазири йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларни суратга олганларни рағбатлантириш тизими ҳақида: «Агар жамоат жойида одам ноқонуний хатти-ҳаракат билан шуғулланаётган бўлса, [қоидабузарликни тўхтатиш учун] керак бўлса, виждонимни сотишга ҳам тайёрман», — дея тушунтирди. У ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бераётганларни ҳароқат қилмасликка чақирди ва ҳозиргидек тинч замонда йилига минглаб одамлар йўлларда ўлиб кетаётганини эслатиб ўтди.