Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 609 694 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 586 585 доза, 2-босқичда эмланганлар 975 747 нафарни, 3-босқич эмланганлар 47 362 нафарни ташкил қилди.

12 июнда Ўзбекистон бўйлаб 36 706 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 14 484 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 077, 3-босқич эмланганлар 7145 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (311 798 доза), Андижон вилоятида (305 014 доза), Наманган вилоятида (303 782 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 304 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 12 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 510 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 264 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 99 416 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.