«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда болалар учун тайёрласа бўладиган қизиқарли ва мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Рангли чучваралар


Ранг-баранг чучваралар дастурхонга ўзгача кўрк бериб, кайфиятни кўтариб, иштаҳани очиб юборади.

«Конфетка» печеньеси


Ушбу печенье учун шакарсиз хамир тайёрланади, аммо ёнғоқли ширин начинка буни тўлдиради ва биз ноодатий таъмга эга бўламиз.

Таёқчаларда пиширилган товуқли кабобчалар


Таёқчаларда пиширилган товуқли кабобчалар болаларнинг энг севимли таомларидан биридир. Ушбу таом овқатланишдан бош тортадиган бола учун ажойиб топилма бўла олади.

Уйда тайёрланган хот-доглар


Сизга энг севимли американча фаст-фудни уйда тайёрлашни таклиф этамиз. Мазали хот-догни нонушта ёки кечки овқат учун тайёрлаш мумкин.

Банан ва резавор мевалардан музқаймоқ


Банан ва резавор мевалардан тайёрланиладиган бу музқаймоқ жуда мазали бўлиб, ҳеч бир машҳур брендли музқаймоқ унга тенглаша олмайди.

Панкейкчалар


Бундай панкейкларни нонушта пайтида сут қўшиб, ёнғоқ ва резавор мевалар билан бирга истеъмол қилса ҳам бўлади. Бундай нонуштадан на катталар, на кичкинтойлар бош торта олади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15