Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 529 608 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 551 822 доза, 2-босқичда эмланганлар 945 654 нафарни, 3-босқич эмланганлар 32 132 нафарни ташкил қилди.

10 июнда Ўзбекистон бўйлаб 51 634 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 20 141 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 24 798, 3-босқич эмланганлар 6695 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (303 344 доза), Наманган вилоятида (296 296 доза), Андижон вилоятида (295 752 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 287 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 10 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 892 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 331 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 98 923 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 704 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.