Жума куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35−37 даражани, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41−43 даражагачани ташкил этади.

Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1−2 даражага кўп бўлади ва 33−36 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 37−40 даражани ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17−22 м/с гача кучаяди.