«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганчга илк парвозини амалга оширди

Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.

USAID миссияси биринчи директори Ўзбекистонга етиб келди

Микаэла Мередит ўтган йили очилган АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси биринчи директори бўлди.

Самарқандда террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 киши ушланди

Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

«Бек барака» бозорида фирибгарликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди

«Бек барака» бозорида савдо қилувчилардан шу жойда ишлаши учун ҳар ойда 100 доллар миқдорида товон пули талаб қилиб, шу йўл билан савдо қилувчилардан жами 9 млн сўм миқдорда пул олганликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди. Улар савдо қилувчиларга талаб бажарилмаган тақдирда савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилишган.

16−17 июнь кунлари Татаристон президенти Тошкентга келади

Июнь ойининг ўрталарида Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда. Икки давлат етакчилари республикалар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Қолаверса, 25 дан ортиқ компаниялар вакилларидан иборат делегация Татаристон-Ўзбекистон бизнес форумида ҳам қатнашади.

Экология қўмитаси Амударё катта куракбурунининг овланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Экология қўмитасининг маълум қилишича, «Қизил китоб» га киритилган 10 дона Амударё катта куракбурун балиқ турига квота ажратилган. Бироқ, Амударё катта куракбуруни балиқ турини овлашга рухсат бериш бўйича ариза келиб тушмаган ва рухсатнома ҳам расмийлаштирилмаган.

2 та ОТМга ректор тайинланди

Баҳодиржон Шермуҳаммадов Фарғона давлат университетига ва Дилноза Ходжаева Қўқон давлат педагогика институтига ректор тайинланди.

Навоийда 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга олинди

Навоий вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 1 гектар ерни 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Вилоятдаги яна бир ҳолатда, фермер ўзига тегишли майдондан 6 гектарини 90 млн сўмга пуллашга уринди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Қозон федерал университети Ўзбекистонда ўз филиалини очади

Жиззах вилоятида Россиянинг энг қадимги университетларидан бири — Қозон федерал университетининг филиали очилади. Тегишли битим душанба куни Қозонда, Ўзбекистон делегациясининг ташриф чоғида имзоланди. Мазкур университетда ҳозирги кунга келиб, 300 та йўналиш бўйича таълим берилади.

Тожикистонда қуриладиган иккита ГЭСнинг қиймати 550 млн долларга баҳоланмоқда — Алишер Султонов

Энергетика вазири Алишер Султоновнинг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қурилиши ҳақида келишиб олган иккита гидроэлектростанциянинг қиймати 550 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ГЭСлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун 1,4 миллиард кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради.

«Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик муносабатларининг ташаббускори ва архитектори» — Тожикистон президенти

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти зиёлилари ва нуронийлари билан учрашди. «Давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори Шавкат Мирзиёев», — деди Эмомали Раҳмон.

«Маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз» — ИИВ

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. «Сўралган маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз», — дейилади ИИВ жавобида.

Марказий банк 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди

Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.

Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан ушланиш вақтида вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, инспекторлар унга нисбатан куч ишлатган. Ички ишлар вазирлиги эса солиқчини касалхонага олиб боришга уриниш пайтида соғлиғи кескин ёмонлашганини таъкидламоқда.

Эмлаш тадбирларида ишлатиладиган воситалар учун деярли 6,8 млрд сўм маблағ ажратилган

Эмлаш тадбирларида фойдаланиладиган воситаларни харид қилиш учун 6 млрд 782 млн сўм маблағ ажратилган. Шу кунгача, 9,5 млн Ўзбекистон аҳолиси (деярли 30%) ПЗР тестлар топширган. Эмлаш жараёнларида 4536 нафар шифокор қатнашмоқда.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Евро-2020: ўйинлар тақвими, турнир формати, мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар ҳақида

11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. «Газета.uz» ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот беради.