Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида давлати раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевни кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.

Давлат раҳбарлари музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.