2020 йилнинг март ойида 16 та Осиё филлари Хитой жанубидаги қўриқхонадан қочиб кетган. Ҳайвонлар мамлакат шимоли томон йўл олишган.
Хитойда ҳимояланган мазкур Осиё филлари нима учун кўчиб ўтишни қарор қилгани номаълум. Уларнинг саёҳати расмийлар томонидан назорат қилинмоқда. Маҳаллий ҳокимият томонидан филларнинг миграциясини кузатиш учун 410 нафар мутахассис юборилган.
Улар озиқ-овқатларни кармоқ сифатида ишлатиб, ҳайвонларни аҳоли пунктларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Филлар тўдаси мамлакатнинг қишлоқ хўжалигига 1 млн АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.
Осиё филлари Хитойда ҳукуматнинг кучли ҳимояси остида қўриқланади. Уларни ҳимоя қилиш чоралари туфайли Юннан провинциясида ёввойи филлар сони 300 тага ўсди, 1980 йилларда уларнинг сони 193 та бўлган.
Фото
Фото:Twitter/CGTN
Фото: Twitter/SCTN
Фото: Twitter/SGTN
Фото: Instagram/Xinhua
Фото: Instagram/Xinhua
Фото: Twitter/Xinhua
Фото: Twitter/Xinhua
Measures taken to keep migrating #elephants away from residential zones in #Yunnan.
— CCTV Asia Pacific (@CCTVAsiaPacific) June 1, 2021
#云南 #野象«旅行团"近日一路北迁,有关部门采取措施全力防范象群迁徙带来的公共安全隐患,确保人象安全。
by 吴歌 via CGTN pic.twitter.com/DDfH26nY2b