Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 477 974 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 531 681 доза, 2-босқичда эмланганлар 920 856 нафарни, 3-босқич эмланганлар 25 437 нафарни ташкил қилди.

9 июнда Ўзбекистон бўйлаб 44 440 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 19 971 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 17 658, 3-босқич эмланганлар 6811 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (298 743 доза), Наманган вилоятида (290 941 доза), Андижон вилоятида (288 820 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 243 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 9 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 605 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 191 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 98 592 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.