Массачусетс технология институти QS World University Rankings 2022 рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Ушбу институт 2012 йилдан бери биринчи ўринни эгаллаб келади.

QS World University Rankings 2022 бўйича топ-10 университетлар:

  1. Массачусетс технология институти (AҚШ)
  2. Оксфорд университети (Буюк Британия)
  3. Стэнфорд университети (AҚШ)
  4. Кембриж университети (Буюк Британия)
  5. Гарвард университети (AҚШ)
  6. Калифорния технология университети (АҚШ)
  7. Лондон империал коллежи (Буюк Британия)
  8. Цюрихдаги Швейцария федерал технология институти (Швейцария)
  9. UCL — Лондон Университет коллежи (Буюк Британия)
  10. Чикаго университети (АҚШ).

Рейтинг дунё бўйлаб 1300 та университетни ўз ичига олган.

Муассасалар олтита мезон бўйича баҳоланган:

  • университетнинг академик мавқеси;
  • иш берувчилар орасидаги мавқеси;
  • ўқитувчилар ва талабалар нисбати;
  • университетнинг иқтибосларда келтирилиш кўлами;
  • умумий ўқитувчилар орасида халқаро ўқитувчилар нисбати;
  • умумий талабалар орасида халқаро талабалар нисбати.