Тошкент шаҳрида 3−7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет

Тошкент шаҳрида 3−7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсаткич 1997 йил 18 июлда кузатилган.

Сана

2021 йилда қайд этилган максимал ҳаво ҳарорати, °С

Мутлақ максимал ҳаво ҳарорати, °С (йил)

Ўртача суткали ҳаво ҳароратининг кўп йиллик шу давр учун меъёрий қийматдан четлашиши, °С

3 июнь

+38,2

+37,8 (1895)

+8,2

4 июнь

+39,2

+38,3 (1900)

+6,5

5 июнь

+41,6

+38,6 (2008)

+8,2

6 июнь

+42,6

+38,5 (1911)

+9,9

7 июнь

+40,8

+39,7(1894)

+9.6






Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни 3−7 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудларида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7−10 даража юқорилаши тўғрисида хабар берилганди.