Бир тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» истеъмолга яроқсиз деб топилди

Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида 1 тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» таркибида ичак таёқчаси ва олтинранг стафилококк аниқлангани сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхона мажмуалари ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.

Effect.uz журналистлари Aндижонда калтаклангани айтилмоқда

Effect.uz сайти журналистлари Aндижон вилоятида фуқаролар мурожаатларини ўрганиб турган вақтида калтакланганлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.

ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга $70 млн ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади

Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди

15 апрель санасини Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан шунингдек, соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган ва фидокорона меҳнат қилганлар «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан ҳам айни шу куни тақдирланиши белгиланмоқда.

Эверестга чиққан ўзбекистонликка президент совғаси топширилди

Эверестни забт этган ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Спортичига президент совғаси — Trailblazer топширилди.

Туркиялик тадбиркорлар ҳакамлик судига Ўзбекистонга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишди

Туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар, шу жумладан Мехмет Зеки Обуз, Ўзбекистонга қарши Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Обуз 2007 йилда Ўзбекистонда 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

«Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Шавкат Мирзиёев

Президент сешанба кунги видеоселекторда энди ер фақат аукционда сотилиши ёки ижарага берилишини маълум қилди. «Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари Сурхондарё тажрибаси доирасида 2021 йилнинг ўзида қарийб 100 гектар ғалладан бўшаган ер ишсиз аҳолига берилишини таъкидлаган.

Самарқанд халқаро аэропортининг қурилиш ишлари сентябрь ойида якунланади

Самарқанд шаҳридаги янги замонавий аэропорт реконструкция ишлари ҳажмининг 80 фоизи бажарилди. Лойиҳа сентябрь ойида якунланиши режалаштирилган.

15 июндан умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланади

Республика умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул 15 июндан бошланиши белгиланди. Ота-оналар 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар.

Баҳодир Исаев «Паррандасаноат» уюшмасига раҳбар бўлди

«Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Исаев энди ташкилотга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев сешанба кунги видеоселекторда маълум қилган. Унга шунингдек, Ветеринария қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажариш ҳам юклатилди.

Сирдарёда далада бутунлай ёниб кетгани айтилган эркак тирик бўлиб чиқди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида танаси 100% куйиб кетгани айтилган шахс тирик бўлиб чиқди. У аслида қарзини тўламаслик учун ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузиб, Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бошқа фуқарони ўлдирганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.

Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинда бир киши вафот этди

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Унинг вазифалари самарали тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва интернетдан фойдаланиш маданиятини оширишдан иборат.

«Нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу — тадбиркорларга паст нархларда соттириш, дегани эмас» — президент

Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шарт-шароитни яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Улар ҳамма нарсани қадрсизлантиришди». Тошкент аҳолиси — пойтахтдаги «шафқатсиз» ободонлаштириш тўғрисида

Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.

Энг қадимий жонзотлардан бири — Амударё катта куракбуруни бутунлай қирилиб кетиш арафасида

Амударё катта сохта куракбуруни ҳозиргача сақланиб қолган жонзотлар ичида энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Ушбу балиқ тури халқаро «Қизил китоб»га «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур» мақоми билан киритилган. Бироқ, гидробиолог Бахтиёр Шералиевнинг таъкидлашича, дунёда фақатгина Амударё сувларида учрайдиган ушбу балиқ маҳаллий аҳоли томонидан овланмоқда ва Экология қўмитаси ушбу балиқ турини сақлаб қолиш учун етарлича эътибор қаратмаяпти.