5 июнь куни Андижон вилояти Андижон туманида «Газ-5327» юк машинаси ва икки енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса соат 19:00 ларда Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида содир бўлди. Ҳайдовчи У.З. ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва Pemco номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олди томонида тўхтаб турган Matiz ва ҳамда Spark автомобиллари билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.га турли даражадаги тан жароҳати етган.

Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.