Президент ушбу ҳафта Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Ўзбекистон президенти 10−11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ҳафтани барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимотда қатнашиш билан бошлайди.

Сешанба куни эса чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилишини ўтказиш режада бор.