Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланиши кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқумат вакиллари Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Пенжикент ва бошқа шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклаш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Coca-cola ichimligi Uzbekiston давлат улуши сотилишининг учинчи босқичи якунланди

Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.

Шавкат Мирзиёев 10−11 июнь кунлари Тожикистонга боради

Президнет шу ҳафта чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 10−11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатида бугун 8 та медални қўлга киритишди

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида саккизта медални қўлга киритди.

Менинг муносабатларим нотўғри талқин қилинади — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров турли мавзуларда қилган муносабатлари «мутлақо бошқача талқин қилиниши»ни таъкидлади. Депутатнинг фикрига кўра, «ўзбек сегменти билан рус сегментига қараганда диалог қилиш осонроқ». «Мен русийзабон аудитория билан охиригача келиша олмаяпман. Менда диалог ўхшамаяти. Мен бунинг устида ишламоқдаман», — дейди у.

ХАЭА Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳаси бўйича ютуқларини юқори баҳолади

Ядро инфратузилмасини назорат қилиш бўйича ХАЭА миссиясининг хулосасига кўра, Ўзбекистон атом электр станцияси қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда муваффақиятларга эришган, аммо шундай бўлса-да, ядро хавфсизлиги бўйича яна бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиши керак.

«Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров UzAuto Motors масаласида: «Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида», — дея таъкидлади. Унинг фикрича, «одамлар ҳалол ишлаб топган пулларига сифатли автомобиль сотиб олишга ҳақли». Бироқ, депутат ҳозирча божхона божи бекор қилиниши тарафдори эмас. «Биз ўзимизни одамларни автомобиль саноатини қўллаб-қувватлашга мажбур қилаяпмиз», — деди у.

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти бекор қилинади. Давлат орган ва ташкилотлари СТИРни солиқ органидан мустақил равишда сўраб олади.

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилди

Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 млрд евролик дастурига кирган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳри бўлди. Шаҳарга электробуслар сотиб олиниб, экологияни яхшилаш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

«Мен бу одамларга ёрдам бермоқчиман». Алишер Қодиров ЛГБТ вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориш таклифи тўғрисида

Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ЛГБТ ҳамжамияти аъзоларини фуқароликдан маҳрум қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларига изоҳ берди. Унинг фикрига кўра, «бундай одамлар 100 йилдан кейин ҳам ўзбек жамиятида яшай олмайди, шунинг учун уларга ёрдам керак». Сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг баёнотларидан сўнг, юзга яқин ЛГБТ вакиллари унга миннатдорчилик билан мурожаат қилишган.

Ўзбекистонда деярли 350 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ

Ўзбекистонда 348 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлди. Уларнинг аксарияти AstraZeneca вакцинаси билан эмланган.

Евроиттифоқ Ўзбекистон агросекторини ривожлантиришга 11 млн евро ажратди

Европа иттифоқи Ўзбекистонга агроозиқ-овқат секторини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга 11 млн евро ажратди.