Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 242 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 6 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 964 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 147 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 97 861 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.