Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 335 997 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 467 138 доза, 2-босқичда эмланганлар 860 117 нафарни, 3-босқич эмланганлар 8742 нафарни ташкил қилди.

5 июнда Ўзбекистон бўйлаб 40 799 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 18 581 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 19 862, 3-босқич эмланганлар 2356 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (289 105 доза), Наманган вилоятида (275 212 доза), Андижон вилоятида (268 996 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 286 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 5 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 722 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 197 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 97 714 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3312 нафар бемор даволанмоқда.