«Nature Photographer of the Year» (Йилнинг табиат фотографи) — бу табиатда рўй берадиган турли ходисалар ва ҳайвонлар иштирокидаги турли хил вазиятлар акс этган суратлар танлови ҳисобланади. Танловда «пейзаж», «фотоқопқон», «ҳайвонларнинг ўзини тутиши» сингари бир қатор номинациялар мавжуд. Nature TTL ёввойи табиат фотографлари ҳамжамияти ҳар йили ўтказиладиган танлов натижаларини эълон қилди.

Ҳакамлар ҳайъати танловга тақдим этилган 8000 фотосуратлар ичида энг яхшиларини танлади. Бош мукофот — 1500 фунт стерлинг канадалик фотосуратчи Томас Вижаянга «Дунё тескари томонга бурилди» номли фотосурати учун топширилди.

Вижаян Борнео оролидаги сувда турган дарахтни суратга олган. Фотосурат композицияси иккита муаммони акс эттиради: орангутан популяциясининг камайиши ва минг йиллик дарахтларнинг оммавий равишда кесилиши.

«Ҳайвонларнинг ўзини тутиши» номинацияси ғолиби

Сувдан сакраб чиқаётган балиқни тўсатдан тутиб олган тимсоҳ. Фото: Ёхан Вандраг

«Ҳайвонларнинг ўзини тутиши» номинациясида балиқ овлаётган тимсоҳнинг сурати ғолиб бўлди. Фотосуратчининг эътиборини балиқнинг «ҳайратланарли юз ифодаси» ўзига жалб қилган.

Ушбу номинацияда яна қуйидаги суратлар ҳам юқори баҳоланди.

Қора оёқли кулранг лангуралар. Фото: Томас Вижаян

Исландия тулкиси. Фото: Дэвид Гиббон

Қуёш қуши. Фото: Мусам Рэй

«Фотоқопқон» номинацияси ғолиби

Мазкур сурат Nikon D3300 камерасида фотоқопқон ва объект ортида жойлашган ташқи чироқдан фойдаланган ҳолда олинган. Фото: Жон Формстоун

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Тулкилар оиласи. Фото: Томас Кудрон

Евроосиё ёввойи мушуги. Фото: Владимир Чех

Буғулар сояси. Фото: Бенц Мейт

«Ёввойи портрет» номинацияси ғолиби


Уйқудаги оқ айиқ. Фото: Деннис Стогсдилл

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Қор маҳлуқи. Фото: Амит Эйшел

Йиртқичнинг ўйин майдони. Фото: Чарл Столс

Кангу лақабли горилла. Фото: Томаш Шпил

«Сув остида» номинацияси ғолиби

Манта скати Малдив оролларида тунда кенг оғзи билан планктон йиғмоқда. Фото: Грант Томас

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Сидней қирғоқларидаги физалия медузаси. Фото: Грант Томас

Стеллера денгиз арслони ўзига янги ўйинчоқ топди. Фото: Селия Куял

Дельфинлар суҳбати. Фото: Ричард Кондлифф

«16 ёшгача» — «Танлов борлиги сабабли талтайган» номинацияси ғолиби

Сапсан лочини майналар тўдасига ҳужум қилиш учун тўсатдан пайдо бўлди. Фото: Томас Истербрук

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Швейцариядаги тоғ эчкилари кураши. Фото: Рафаэль Шенкер

Венгрия ўтлоғидаги капалак. Фото: Герго Картияс

«Шаҳардаги ёввойи табиат» номинацияси ғолиби

Оиланинг қанотли вакиллари. Фото: Каллол Мукерджи

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Қувайт тулкиси. Фото: Мохаммад Мурад

Эшикдаги укки. Фото: Хосе Луис Руис Хименес

Велосипедчи маймунлар. Фото: Евгений Самученко

Лондонлаги қизил тулки. Фото: Топас Бисвас

«Тунги осмон» номинацияси ғолиби

Норвегиянинг Уттаклейв пляжидаги кўзга ўхшаш тошлар. Фото: Иван Педретти

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Уйқудаги аждарҳо. Фото: Амос Равид

Гало ҳодисаси. Фото: Бартоломей Юрецкий

Сиёҳранг осмон. Фото: Бенце Мате

Аврора қутб ёғдуси. Фото: Маркус Вестберг

Аврора кўприги остида. Фото: Евгений Самученко

«Пейзаж» номинацияси ғолиби

Ҳаёт дарахти. Фото: Жэй Руд

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Лагунадаги қазилмалардан ҳосил бўлган нақшлар. Фото: Фенни Рид

Шотландиядаги Рум тоғига йўл. Фото: Луижи Руопполо


Ирландия нақшлари. Фото: Марек Бегальский


Словениянинг Блед кўли. Фото:Томас Роек

Камалак пейзаж. Фото: Зденек Восицкий

«Кичик дунё» номинацияси ғолиби

Термитлар рақси. Фото: Жеймс Гиффорд

Ушбу номинацияда юқори баҳоланган бошқа суратлар

Табиат қопқони — ўсимлик ичига тушиб қолган калтакесаклар. Фото: Саманта Стефенс

Тўр тўқиётган ўргимчак. Фото: Бэн Николсон

Учишга тайёргарлик кўраётган қўнғиз. Фото: Кристиан Брукис


Ўлжасини олиб кетаётган ари. Фото: Саймон Женкинс