Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида содир бўлган.

Қайд этилишича, Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув бўлган.

Оқибатда Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

ЙҲХББ ахборот хизмати Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди. Қайд этилишича, Mercedes-Benz русумли автомобилда бўлган ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчилар ҳамда Lacetti русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.