Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференциясида Олимжон Ўсаров бир овоздан Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди, дея хабар берди АОКА.

Олимжон Ўсаров (1973 й.т.) Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.

У Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Журналистлар уюшмасининг собиқ раҳбари Саъдулла Ҳакимов 2020 йил октябрида вафот этган эди.