Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида авария оқибатида ота ва бола вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса 30 май куни соат 6:10 ларда Шаҳрисабз тумани Мўмирабод қишлоқ ҳудудидан ўтувчи 4К-307 Шаҳрисабз-Мироқи автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.

Қайд этилишича, Damas русумли автомашина ҳайдовчиси Мироқи — Шаҳрисабз бўйлаб бошқариб келаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган қувиб ўтишга уринган Lacetti билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган фарзанди оғир тан жароҳати олиб вафот этди. Lacetti ҳайдовчиси эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.