Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 243 591 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 425 809 доза, 2-босқичда эмланганлар 813 734 нафарни, 3-босқич эмланганлар 4048 нафарни ташкил қилди.

3 июнда Ўзбекистон бўйлаб 52 066 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 22 830 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 27 444, 3-босқич эмланганлар 1792 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (284 798 доза), Наманган вилоятида (263 823 доза), Андижон вилоятида (256 102 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 201 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 3 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 198 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 188 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 97 077 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3426 нафар бемор даволанмоқда.