Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади — Мусулмонлар идораси

Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиши мақомида бўлишига фатво берилди. Мусулмонлар идораси «Газета.uz»га ушбу шахсларга ҳам жаноза ўқилишини маълум қилди.

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етди

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сўнгги ўн йил ичида энг юқори даражага бўлди. Шу билан бирга, дунё бўйлаб маҳсулотлар нархлари 12 ой кетма-кет ўсиб бормоқда, дея маълум қилди ФАО.

Ўзбекистон тўрт ойда 113,7 млн доллар қийматида енгил автомобиллар импорт қилди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн долларга тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган бўлиб, бу борада Хитой, Корея ва Россия мамлакатлари етакчи бўлиб турибди.

2021 йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш бўлган

2021 йилнинг илк тўрт ойида оилавий ажрашишлар сони олдинги йилга нисбатан 4897 тага кўп бўлган.

ЕТТБнинг Урганч шаҳридаги минтақавий ваколатхонаси очилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) олий даражадаги делегацияси биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк Урганч шаҳрида ЕТББ янги минтақавий ваколатхонасининг очилиши маросимини ўтказади.

Олимжон Ўсаров Журналистлар ижодий уюшмаси раиси этиб сайланди

«Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келган Олимжон Ўсаров Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 йил ичида Тошкент иқтисодиётининг 2 бараварга ўсгани ҳақида хабар берди, аммо бундай эмас

Сўнгги уч йил ичида Тошкент иқтисодиёти икки баравар ўсди, деди Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев. Аслида эса 2018−2020 йилларда пойтахт ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръати 22,6 фоизни ташкил этди. Шаҳар ҳокими қурилган метро бекатлари сони ҳақида маълумот беришда ҳам адашди.

Шаҳрисабзда авария оқибатида ота ва бола вафот этди

Шаҳрисабзда Damas русумли автомашинаси ўзини қувиб ўтишга уринган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ичидаги фуқаро вафот этди.

Қашқадарёда унаштирилган йигит-қизни қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш учун пул талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан олинди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида унаштирилган йигит-қизни машинада ўтирган ҳолатда қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш эвазига салкам 5 миллион сўм талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди.

Мактабгача таълим вазири «Sputnik V» вакцинаси билан эмланди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди. У «Sputnik V» вакцинасини қабул қилган.

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк

14 июндан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.