Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 136 423 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 379 190 доза, 2-босқичда эмланганлар 755 951 нафарни, 3-босқич эмланганлар 1282 нафарни ташкил қилди.

1 июнда Ўзбекистон бўйлаб 66 905 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 24 405 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 41 712, 3-босқич эмланганлар 788 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (275 517 доза), Наманган вилоятида (251 223 доза), Андижон вилоятида (242 319 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 231 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 726 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 346 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 96 569 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3466 нафар бемор даволанмоқда.