Стрит-арт рассом Ememem 2016 йилдан бери бузилган пиёдалар йўлаги ва деворларнинг тешикларини «тузатиб келмоқда». У ўз иши билан Франция шаҳарлари инфратузилмасининг ачинарли ҳолатига эътибор қаратмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва унинг ватани Лион аҳолиси рассомни «йўл жарроҳи» деб аташади.

Ememem йўл тешикларини керамика, ёғоч ва битум парчалари билан тўлдириб, хавфли тешикларни санъат объектларига айлантиради ва ўзининг барча асарларини Instagram’да эълон қилади.

«Мени жойлар, фикрлар, илгари қилган тажрибаларим илҳомлантиради. Мен шунга ўхшаш ишларни бошқа техникалардан фойдаланган ҳолда қилардим, ваниҳоят шу усулни ўйлаб топганимда, умримнинг оҳиригача шуғулланадиган ишимни топдим», — дейди рассом.

Ememem ўзининг техникасини «Flacking» деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бу бирор бузилишнинг пайдо бўлиши ва унинг бадиий тикланиши ҳисобланади.

«Умид қиламанки, бу ерда яшовчилар менинг ёндашувимни қадрлашади», — дейди рассом. У пиёдалар йўлларини таъмирлашни «ҳамма ўқиши мумкин бўлган шеърлар» деб атайди.

Фото



Фото: instagram.com/emenem.flacking