Айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 814 126 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 278 070 доза, 2-босқичда эмланганлар 536 056 нафарни ташкил қилди.

27 майда Ўзбекистон бўйлаб 75 296 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 38 334 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 36 962 нафарни ташкил қилди.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 236 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 27 май ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 580 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 298 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 95 250 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда, сўнгги кун ичида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган бўлиб, касалликдан вафот этганлар сони 687 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3643 нафар бемор даволанмоқда.