Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонида ўтадиган учрашувлар учун таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов («Пахтакор»)

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев («Қизилқум»), Исломжон Қобилов («Локомотив»), Рустамжон Ашурматов («Канвон», Жанубий Корея), Олег Зотеев («Чоннам Драгонс», Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Локомотив»), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»)

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Санчжоу Майти Лаёнс», Хитой), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Одилжон Ҳамробеков («Шабаб Ал-Аҳли», БАА), Аброрбек Исмоилов («Пахтакор»), Икром Алибоев («Теджон Ситизен», Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов («Шабаб Ал-Аҳли», БАА), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Достонбек Ҳамдамов («Хатта», БАА), Вагиз Галиулин («Нефтехимик», Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК)

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Женоа», Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов («Локомотив»), Игор Сергеев («Актобе», Қозоғистон), Фарруҳ Икромов («Бунёдкор»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

Ўзбекистон МТЖ 28 май куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.

«Қисқа муддатли тайёргарлик режасига кўра, Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади. Австралия жамоаси таркибидаги бир неча футболчи жароҳат олганлиги сабабли Австралия томони 29 май кунги Ўзбекистонга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли, миллий терма жамоа 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп суради ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади», — дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, июнь ойида Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида ўтадиган марказлашган турнирда Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйинларда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Д гуруҳи

  • 7 июнь. Ўзбекистон — Сингапур. 23:00
  • 11 июнь. Яман — Ўзбекистон. 23:00
  • 15 июнь. Саудия Арабистони — Ўзбекистон. 23:00.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 ўйиндан кейин гуруҳда Саудия Арабистондан кейинги 2-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.