Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103−1-моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тергов олиб бориш учун Пастдарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилди.

Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси 12 май куни топилган эди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Суд тиббий экспертизаси марҳуманинг ўлими сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганини маълум қилган.