Ўзбекистонда 25 май куни жами 40 372 киши COVID-19'га қарши эмланди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Эмланганларнинг 13 243 нафари биринчи босқичда, 27 129 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда вакцина олган.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 683 116 доза вакцинадан фойдаланилди. Шундан 1-босқичда эмланганлар 1 212 597 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 470 519 нафарни ташкил қилди.

25 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент шаҳри (6 556 доза), Наманган вилояти (5 142 доза), Тошкент вилояти (4 153 доза) банд қилди.

Умумий эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (221 840 доза), Андижон (205 498) ва Наманган (191 219) вилоятларида қайд этилди.