Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

«Россия-Америка муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, стратегик барқарорлик муаммолари, ҳамда коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳамкорлик ва минтақавий можароларни тартибга солиш каби халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Бу Жо Байден АҚШ президенти этиб тайинланганидан сўнг икки давлат раҳбарининг биринчи учрашуви бўлади. Олдинроқ улар 2011 йил Москвада учрашишган. Ўшанда Путин Россия бош вазири, Байден эса Америкада вице-президент эди.

Олдинроқ Жо Байден Россия раҳбарига учинчи мамлакат ҳудудида саммит ўтказишни таклиф қилган эди.