Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар берди ЎзА.

У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сариосиё тумани ҳокими Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.