Ўзбекистон ва Россиянинг қишлоқ хўжалигини молиялаширувчи йирик банклари «Агробанк» АТБ ва «Россельхозбанк» АЖ ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда.

Хусусан, мазкур банк масъуллари иштирокида «Фермерлар мактаби», «Рақамли экотизим» ва «Aгросаноат мажмуасининг экспорт қилишини қўллаб-қувватлаш» йўналишлари бўйича тажриба алмашишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.


«Россельхозбанк» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Кирилл Левин ва «Агробанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари Эркин Қаҳҳоров банклараро ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи меморандумни имзолашди.

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, экспорт ва импортни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигига банк хизматларини кўрсатишда замонавий экотизимларни тадбиқ этиш бўйича жорий имкониятлар ва ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли йўналишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиш, ташқи савдони молиялаштириш, Россия ва Ўзбекистон резидентлари ўртасида пул ўтказмалари ва операциялар, NTPRo савдо майдончаси доирасида конверсион операцияларини амалга ошириш учун корреспондентлик алоқалари ўрнатилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.