Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг 10−12 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан бориши ҳақида ёзган эдик.

Тожикистоннинг Asia-Plus нашри ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон етакчиси қўшни мамлакатга ташрифи давомида Хўжанд шаҳрига ҳам боради. Унга Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлик қилади.

Икки мамлакат раҳбарлари Душанбеда музокаралар ўтказилиб, 30 дан ортиқ ҳукуматлараро битимларни имзолаганидан сўнг, Сўғд вилояти маъмурий марказига бориши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Сўғд вилоятининг савдо-иқтисодий салоҳияти билан танишиши, қолаверса, бир қатор саноат корхоналари ва маданий-тарихий жойларни зиёрат қилиши режа қилинган.

Хабарда таъкидланишича, «Вилоятлар раҳбарлари билан Сўғд ҳамда Ўзбекистоннинг қўшни ҳудудлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган».