2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси 95,69 млрд сўмни (Марказий банкнинг 17 майдаги курси бўйича 9 млн доллар атрофида) ташкил этди. Spot компаниянинг молиявий ҳисоботидаги ушбу маълумотларга эътиборни қаратди.

Ўтган йилнинг биринчи чорагида фойда 106,8 млрд сўмни ташкил этган эди, бу жорий кўрсаткичдан 11,1 миллиард сўмга кўпроқ (бу ва кейинги маълумотлар 2020 йил биринчи чорагига нисбатан).

2021 йилнинг дастлабки уч ойида соф даромад 2,3 трлн сўмгача (2,1 трлн сўм бўлган эди), таннархи эса 1,6 трлн сўмгача (1,3 триллион) ўсди.

Ушбу даврда харажатлар 297,6 млрд сўмгача (227,5 млрд), молиявий фаолият харажатлари 726,9 млрд сўмгача (695,6 млрд сўм) ошди. Асосий фаолиятдан олинган фойда 512 млрд сўмга (671,9 млрд) тушди.

Шу билан бирга, молиявий фаолиятдан олинган даромадлар 2,1 бараварга — 153,3 млрд сўмдан 331,7 млрд сўмгача кўпайган.

«Ўзбекистон темир йўллари» биринчи чоракда 21,2 млрд сўм (22,6 млрд сўм) миқдорида солиқ тўлади.

Компания 2020 йилни 352,7 млрд сўмлик зарарлар билан якунлади, 2019 йилда эса соф фойда 850 млрд сўмдан, 2018 йилда эса 974 млрд сўмдан ошган эди.

Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотлар ўзгарган. Дастлаб, ЭПКИ фойда эмас, балки 95,69 миллиард сўм миқдоридаги зарарни эслатиб ўтди.