7 май куни соат 09:13да Юнусобод тумани «Севинч» МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг бирида, хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Бу хақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ёнғиндан уйнинг 10 кв.м майдони зарарланган.

Ёнғин Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи томонидан қисқа фурсатларда бартараф этилган ва уйнинг 60 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Айтилишича, ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги сабаб бўлган.

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.