Бугун республика бўйича булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва куннинг иккинчи яримда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25−30 даражани ташкил этади.

Шанба куни барча ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси 13−18 даража, кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.

9 май якшанба куни жанубдан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 13−18 даражани, кундузи 25−30 даражани ташкил этади.