Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жамол Носиров шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

У 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнинг магистратурасини тугатган.

Бир муддат «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.

Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.

2017 йилдан 2020 йилга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Аввалроқ, Жамол Носировнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.