Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

У 1994 йили Тошкент давлат техника университетини, 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2004 йили Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Ботиржон Шахриёров Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш бошқармаси бошлиғи (2009−2011), Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори в.б. (2011−2014), «Тошкент» Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси (2014−2015), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи (2015−2017) лавозимларида фаолият юритган.

У 2017 йил 18 августдан буён вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.