Шавкат Мирзиёев топшириғи билан, 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳукумат фармойишига асосан, «Uzbekistan Airways» томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди, дейилади хабарда.

Бундан аввал, 1 май куни Ҳиндистонга инсонпарварлик кўмаги етказилган эди.