Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йил 1 апрелгача Ўзбекистонда 26 та хорижий компания ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Улар орасида Facebook, Google, Apple ва бошқа электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар ҳам бор.

Маълум қилинишича, Facebook 2020 йилда 5 млрд 981 млн сўм солиқ тўлаган.

Шунингдек, Google — 3 млрд 453 млн сўм, Apple — 1 млрд 934 млн сўм, Netflix — 190 млн сўм, Booking.com — 181 млн сўм ва Яндекс — 136 млн сўм ҚҚС тўлаган.

2021 йил бошидан бери хорижий интернет-компаниялар 4,3 млрд сўм солиқ тўлашган.

Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хизматларни электрон шаклда тақдим этувчи хорижий компаниялар учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилган эди.

2020 йилнинг I чорагида Google Ўзбекистонга солиқ тўлаган биринчи хорижий интернет-компания бўлган эди.