Пайшанба, 29 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 402 нафарга ошди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу йил бошидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида — 209, Самарқанд вилоятида — 69 ва Тошкент вилоятида — 64 та аниқланган.

Ўтган йилнинг март ойидан бери мамлакатда 90 808 та касаллик ҳолати расман рўйхатга олинган.

29 апрель куни ушбу инфекция оқибатларидан 2 та ўлим қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўлимларнинг умумий сони 649 га этди.

Тиббий муассасаларда COVID-19'дан даволанаётган беморларнинг сони 3092 нафарни ташкил қилади (бир кун олдин — 2985).

Фото: ССВ матбуот хизмати

29 апрелда мамлакат бўйлаб 71 775 киши коронавирусга қарши эмланди, бу — жараён бошланганидан бери (1 апрель) энг юқори кўрсаткич. Жами 718 471 дан ортиқ инсон COVID-19'га қарши эмланди