Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У бунгача Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг cобиқ биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев яқинда Президент селекторида танқидга учраб, ишдан бўшатилганди.

Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У бунгача вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.